Жамият

Ватанда “кичик ватанли” бўлиш саодати

Инсонда истаклар кўп, орзу-умидлар бисёр. Бир орзу амалга ошгач, бошқасининг рўёби учун ҳаракат бошланади.

Ватанда “кичик ватанли” бўлиш саодати

Бир умид ушалса, ортидан янгиси бўй кўрсатади. Шундай орзу борки, унинг амалга ошиши қалбга ҳаловат ва хотиржамлик туйғусини жо этади. Бой берилган йиллар-у ўйларнинг чандиғи лаҳзалар ичида битади. Кўрилган қийинчиликлар ўрнини фароғатли дамлар эгаллайди. Буватанда «кичикватанли» – уйлибўлишбахти.

Бугун мамлакатимизда янгиланишлар даври ҳукмрон. Неча йиллардан буён уйсиз сарсон жонлар, бу эшикдан унисига, унисидан бошқасига кўчиб, қўним топмаган, ижара уй эгасининг қовоқ-тумшуғи билан муроса қилиб яшашга мажбур оилалар ўз турар жойига эга бўлмоқда. Хусусан, бугун ўзига хос қулай инфратузилмасига эга бўлган Бухороданинг Эски қалъасида қисқа вақт ичида қуриб, фойдаланишга топширилган  “Ижтимоий ётоқхона” сўзимиз тасдиғидир. Бу жой бундан бир йил аввал қаровсиз ва ташландиқ янтоқзор бўлган.Бугун эса бу ерда бир миллиард сўм эвазига қайта мукаммал таъмирдан чиқарилган уйлар қад ростлади. Ётоқхонада уй-жойга эҳтиёжи бор оилалар бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Ижарада яшаш азоби

Тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига дуч келган Гулнора Раҳматова “тегирмонга тушса, бутун чиқадиган”, ҳар қанча синовни аёл боши билан мардонавор енгиб келаётганлардан. Гулдек оиласи ва беш нафар қизини ташлаб, узоқ ўлкаларга ишлашга кетиб, кейинчалик оталик масъулиятини унутган, эрнинг жабрдийдасига айланган аёлга ўзини ўнглаш, ҳаммасини бошидан бошлаш осон бўлмаган.

— Уч йил болаларим билан кўчада, қайсидир узоқ қариндошимизникида жон сақлаб, таъна-дашном билан кун кўрганмиз, —дейди Гулнора Раҳматова. —Ижара азобини айтмаса ҳам бўлади. Ҳар тонг уйғонганда бугун уйсиз қолмасмиканмиз, деган ўй менга тинчлик бермасди. Олти кишилик оиланинг кундалик зарурати, эҳтиёжлари ҳам чакана эмас.Ҳар гал уйсиз қолганимизда болаларимнинг мунгли кўзига қарашга ботинолмасдим. Уларни қийнаб қўйганим учун ўзимни кечиролмай, кўз ёшларимни яширишга уринардим. Ўз ватанингда бахтли яшашнинг гашти мен учун орзу эди. Бугун мана шу орзуларим ушалди. Ниҳоят, биз ҳам мўъжаз ватанга эга бўлдик. Шинам уйга кўчиб ўтиб, кўнглимиз таскин топди. Бизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнунмиз.

Шароитимни ўрганган мутасаддилар ўзимни туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштиришди. Ўтган йили фуқаролик паспортини олиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган қизим Нилуфарни номига 11 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини расмийлаштириб, 200 бош товуқ етказиб берилди.Вояга етмаган икки боламга ёшга доир нафақа пули тайинди. Рўзғоримиз бут, яшаш тарзимиз аввалгидан кўра анча яхши. Куни кеча туман ҳокими новвойликка уқувимиз борлигини эшитиб, 10 қоп ун олиб беришни ваъда қилганлиги кўнглимизни тоғдай кўтарди. Бу биз учун яна бир имконият эшикларини очди. Уйимиз билан “Қоракўл деҳқон бозори” ораси жуда яқин. Нон ёпиб, бозорга чиқариб сотсак қўшимча даромад даромад оламиз. Шу кунларда фарзандларим билан парваришлаётган товуқларимиз тухумга кирган. Бу ҳам оиламиз “қора қозони”ни қайнашига яхшигина қулайлик.

Ҳа, кўрсатилаётган бундай эътибор ва рағбат Гулнора Раҳматова сингари ўнлаб оилаларни танг аҳволдан чиқиши, ҳаётини қайта бошлаши учун катта имконият, хайрли ва савоб ишдир.

“Ижтимоий ётоқхона”да ҳаёт авжида

Машҳура Наврўзова оғир мусибат сабаб боқувчисини йўқотганлардан. Оилавий муаммолар гирдобида қолган, икки норасидаси билан ижарама-ижара, азоб-уқубатда икки йилни ўтқазган. Мутасадди ташкилот вакиллари ташаббуси билан бугун унинг турмуши ўзгарди. Уй излаш ташвишидан қутулди.

— Тикувчиликдан хабарим борлигини билган мутасаддилар тикув машинаси олиб беришди, – дейди у. — Уч ойда тикув дастгоҳимиз учтага кўпайди. Бозор яқинлиги сабабли ўзимиз чиқиб, буюртмачи топиб иш юритишга ўтдик. Бугунга келиб, тикув хонамиз торлик қилаётганини кўрган ҳокимлик вакиллари бизга ҳовлимиздан жой ажратиб, енгил конструкцияли контейнер қўйиб берди. Бу ерда ишлашни истаган аёллар эса ўнга яқин.

Турмушнинг синовларини сабр ила енгаётган, узоқ йиллар уйсиз яшаган, ижара муаммоларидан чарчаган аёлларни ўз бағрига олган “Ижтимоий ётоқхона”да бугун ҳаёт авжида. Бу ерда яшаётган аёлларнинг барчаси давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Тўйга тўёна сифатида Мустақиллик байрами арафасида бу ерга яна 20 нафар уйга муҳтож аёлларни кўчириб келиш кўзда тутилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ватанда “кичик ватанли” бўлиш саодати | Zamon.uz