Даромад паст бўлганда қандай қилиб ипотека кредити олиш мумкин?
Амалиётда фуқароларнинг Ипотека кредитлари олиш учун даромади етмаган ҳолатлар кўп учрайди.

Бундай муаммоли вазиятларда яқин қариндошларининг бир йиллик ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини тақдим этишнинг ўзи кифоя қилади.
Янги тартибга кўра, қарз юки кўрсаткичи 70% дан ортмаган ҳолатда бўлиши керак. Фуқаронинг даромади етмаган тақдирда бир уйда яшамайдиган яқин қариндошларининг ҳам даромадларини декларацияга киритиши мумкин. Шунингдек, бундай ҳолатларда бир уйда яшайдиган яқин қариндошларнинг даромадлари ҳам инобатга олинади.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларидан ипотека кредити ажратишда бевосита қарз юки кўрсаткичи 50% дан юқори бўлмаслиги лозим.
Ипотека кредити олишда фуқароларимизнинг уй хўжалигидан даромадлари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда ҳудудий солиқ органлари томонидан уй хўжалигидаги даромадлар декларацияда тақдим этиладиган бўлса бу ҳам қўшимча даромад сифатида тижорат банклари томонидан инобатга олинади.
Мафтуна РЕЖАББОЕВА







