Жамият

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди

15 август куни Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимлиги биноси атрофига ўрнатилган темир тўсиқлар олиб ташланди. Бу ҳақда туман маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди

 

 

 

«Косон тумани ҳокимлиги фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиб келади. Бунга яқинда туман ҳокими кабинети халқ қабулхонасига айлантирилгани яққол мисол бўлади», — дейилади хабарда.

 

Қолаверса, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.

 

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим ҳокимликларни ҳалигача панжаралар билан ўралганини танқид қилган эди. Косон тумани ҳокимлиги эндиликда Косон тумани ҳокимлиги атрофида панжаралар ўрнатилмаслигига ишонч билдирди.

 

«Кичкинагина вилоят ташкилотлари, панжара, панжарадан кейин яна бир тўсиқ… Ўзи ҳеч нарса чиқмайди. Лекин биносини қўриқлаш керак. Кимдан қўриқлаяпсан, деб айтаман. Ўзингнинг фуқаронгданми?» — деб сўради Зойир Мирзаев.

 

 

«Нима учун ҳокимлик ёпиқ жой бўлиши керак? Мен ҳар доим вилоят маъмуриятига чақирилган ҳокимлардан олд эшикдан киришни талаб қиламан. Нима учун? Панжаралар йўқлигини кўришлари учун», — деди у.

 

 

Ҳоким февралдаёқ темир тўсиқларни олиб ташлаган Ғузор тумани ҳокимини мисол қилиб келтирди.

 

 

Шанба куни вилоятнинг Nasafnews нашри Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Косон туманлари ҳам панжаралар билан ўраб қўйилганини маълум қилди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Тошкентдаги кўплаб маъмурий бинолар атрофидаги панжаралар демонтаж қилинган эди. Пойтахт ва айрим туманлар ҳокимликлари ҳалигача панжаралар билан ўралган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.