Миллий гвардиячилар фуқаролар машинасидан қачон мажбурий фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди
Миллий гвардиячилар фуқаролар машинасидан қачон мажбурий фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди.


Низомга кўра, Миллий гвардия ходимлари:
▫️шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказишда;
▫️жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб боришда;
▫️ҳодиса жойига етиб боришда фуқаролар машинасидан фойдаланиши мумкин.
Бунда Миллий гвардия ходими транспорт эгасига идентификацияловчи ҳужжатини бериши шарт.







