Ўзбекистонда 16 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Ўзбекистонда 16 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.


16 августда кундуз куни республика ҳудудида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Хабарга кўра, кундуз кунги ҳарорат 28-33 даража атрофида сақланиб туради. Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 31-33 даража бўлади.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража бўлади.
Қайд этилишича, кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.







