Жаҳон

Президенти ўлдирилган мамлакатда зилзила оқибатида бир ярим минг бино қулади

14 август. Гаитида зилзила. Дастлаб 7.2 магнитудали, кечга бориб 5.8 магнитудали ер силкинишлари мамлакатни вайронага айлантирди.

Президенти ўлдирилган мамлакатда зилзила оқибатида бир ярим минг бино қулади

 

Етказилган моддий зарарнинг аниқ суммаси ҳозирча маълум эмас.

 

Сўнгги хабарларга кўра, зилзила оқибатида 1300 га яқин инсон ҳалок бўлган ,  6 мингдан  ортиғи жароҳатланган. Гаити қутқарув хизмати раҳбари Жерри Чандлернинг маълум қилишича, шифохоналар зилзиладан жабрланганлар билан тўлиб кетган. 1,5 минг бинолар тўлиқ вайрон бўлган, 5 мингдан ортиғи турли даражада зарар кўрган.

 

“Ҳозирда энг муҳим масала-бу тиббий ёрдам. Биз зилзиладан зарар кўрган ташкилотларга дори воситалари ва тиббиёт ходимларини жўнатишни бошладик. Ёрдамга муҳтожларнинг бир қисми эвакуация қилинган, жараён бугун ва эртага ҳам давом этади”,-деб маълум қилган Гаити бош вазири Ариель Анри.

 

Гаитидаги нотинч сиёсий вазият тиббий ёрдамнинг ўз вақтида етказилишига тўсқинлиқ қилаяпти. Масалан, пойтахт Порт-о-Пренс шаҳридаги Мартессан тумани қуролли тўдалар томонидан назорат қилинади ҳамда улар шаҳардан жўнатилаётган гуманитар юкларни йўлларда тўхтатиб қўйган. Бош вазир бу бу ҳолат ҳарбийлар ва полиция томонидан назоратга олинишга ваъда берди.

 

Жаҳон ҳамжамияти Гаити масаласига бефарқ эмас. АҚШ президенти Жозеф Байден Гаитига ёрдам ваъда қилди. БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўймча котиби ва фавқулодда вазиятларда ёрдам ташкилоти координатори Мартин Гриффитс  8 миллион ажратилишини билдирди. Бу маблағ биринчи ёрдам маҳсулотларига, жумладан сув, тиббий анжомлар учун срафланади.

 

Маълумот ўрнида, Гаити 2010 йилдаги зилзила асоратларидан ҳалигача қутила олмаган. Зилзила оқибатида 200 минг дан ортиқ инсон ҳалок бўлган эди. Табиий офат етказган зарар 5,6 миллиард еврога тенг деб ҳисобланган. Ўшанда вайрон бўлган бинолар, аҳоли яшаш пунктлари ҳали ҳамон тўлиқ тикланган эмас. 

 

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни Гаити Президенти Жовенель Моиз 53 ёшида ўз уйида ўлдирилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"