Жаҳон

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида беш киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.



Омон қолганлардан бири Анар Турганбаева маҳаллий ОАВга ҳалок бўлган ўзбекистонлик эркаклар ёнғиндан бир неча кун олдин ушбу уйга кўчиб келганини айтган.



Ёнғин 26 ноябрь куни шаҳарнинг Бўстандиқ туманида юз берган. Фавқулодда хизматларга ҳодиса ҳақида соат 03:44 да хабар берилган. Ўт ўчирувчилар тўрт дақиқадан сўнг етиб келган, бироқ бу вақтда бино аланга ичида қолган эди. Ёнғин соат 04:42 да бартараф этилган. Уни ўчиришга 35 нафар қутқарувчи ва тўққизта махсус техника жалб қилинган.



Турганбаеванинг айтишича, у эри ва болалари билан уйда хонани ижарага олган. Оила аъзолари эрталаб соат тўртлар атрофида уйғонганида, умумий йўлак тутунга тўлган бўлган. Шу сабабли улар деразадан қўшни ҳовлига ўтиб, қутулишга муваффақ бўлган.



Аёлнинг сўзларига кўра, уйдаги айрим ётоқхоналарда дераза бўлмаган. Ҳалок бўлганлар орасида икки ўзбекистонликдан ташқари, унинг қўшниси, қўшнисининг вояга етган қизи ва бир қиз бола ҳам бор.



Ёнғиндан сўнг тўққиз нафар фуқаро меҳмонхонага жойлаштирилган. Уларга йўқолган ҳужжатларини тиклашда ёрдам кўрсатилмоқда.



Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқламоқда.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.