Жамият

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Халқимизда қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади, деган нақл бор.

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

 

Бу бежиз айтилмаган. Ҳар қандай ёвуз ишни халқ нигоҳидан яшириб бўлмайди. Шубҳасиз, қилинган нотўғри ишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлар доирасида аниқланади. Ўйламай қилинган ҳатти-ҳаракат жавоби, албатта, берилади.

 

Бухоро вилояти Ромитан тумани Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ходими С.Ш.нинг яширин сири тезкор тадбир давомида ошкор бўлди. У фуқаро K.Р.га “Ғазберон” ва “Қоқиштувон” маҳаллалари ҳудудида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиши учун “Санитария-гигиена” хулосасини тайёрлаб бериш эвазига  500 минг сўм талаб қилади. Туманнинг Хоса қишлоғида жойлашган НМТТ ҳовлисида кимёвий ишлов берилган ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ш. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Самарқаддаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бир ёшли боланинг калтакланганига ИИВнинг муносабати ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди | Zamon.uz