Жамият

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан

Жорий йил бошидан бери мамлакатда жами 143 555 та никоҳ қайд этилди. Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққан. Уларнинг 207 нафари Россия, 148 нафари Қозоғистон, 106 нафари Туркия, 42 нафари Корея Республикаси, 13 нафари АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқаролари билан оила қурган.

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан

 

 

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555 та никоҳ қайд этилди, деб хабар берди ДХА матбуот хизмати.

 

Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятига (16 680 та) ва энг ками эса Сирдарё вилоятига (3 667 та) тўғри келмоқда.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп қариндошлик ришталарини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти боғлаган бўлиб, жами 1517 та никоҳ қайд этилган. Рўйхатда кейинги ўринларни Сирдарё ва Жиззах вилоятлари (519 та), Самарқанд ва Жиззах вилоятлари (460 та) эгаллаган.

 

Мамлакатда яшаётган хорижликлар ўртасида ярим йил ичида тузилган никоҳ 96 тани ташкил этган. Шундан энг кўпи Тошкент шаҳри (16 та) ва Сурхондарё вилоятида (13 та) рўйхатга олинган.

2021 йилнинг январь-июль ойларида 2113 нафар Ўзбекистон ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган.

 

«Шундан, 1272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга берилди ҳамда 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган қизлар юртимизга келин қилиб олинди», — дейилади хабарда.

 

ДХА матбуот хизматининг қўшимча қилишича, куёвлар қуйидаги давлатлар фуқаролари ҳисобланади:

  • Россия — 207 нафар;
  • Қозоғистон — 148 нафар;
  • Туркия — 106 нафар;
  • Тожикистон — 97 нафар;
  • Корея Республикаси — 42 нафар;
  • Қирғизистон — 37 нафар;
  • Афғонистон — 24 нафар;
  • АҚШ — 13 нафар;
  • Хитой — 11 нафар.

 

Келинларнинг энг кўпини эса Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқаролари ташкил этган.

Яна бир жиҳат, ярим йил ичида ота-онаси хориж фуқароси бўлган 385 нафар бола дунёга келган. Энг кўп туғилиш Сурхондарё (70 та) ва Қашқадарё (43 та) вилоятларида қайд қилинди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан | Zamon.uz