Жамият

Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Экопартия Тошкент вилоят кенгаши, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, «Тошкент сув таъминот» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани аниқланди

 

 

Ўрганиш давомида аниқланишича, Чирчиқ дарёси Чингелди ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқова сув массаси ташланмоқда. Сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани яққол намоён бўлмоқда.

 

Мутахассислар фикрига кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудларида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқова сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.

 

 

Ўзбекистон Экологик партияси саноат корхоналарида оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўришга, сув тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган сув сифатини меъёрлар даражасида бўлишини таъминлашга чақирди.

 

 

Айни пайтда мутахассислар томонидан сувдан лаборатория таҳлили учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда, дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани аниқланди | Zamon.uz