Жамият

Жарима камайтирилади: ҳайдовчилар кутган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ҳайдовчилар кутган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жарима камайтирилади: ҳайдовчилар кутган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

 

Қонун лойиҳасига кўра транспорт воситаларидан фойдаланишдаги қоидабузарлик чоралари ва бир қатор қонун ҳужжатларини енгиллаштириш кўзда тутилмоқда.


Улар орасида жарима миқдорининг камайганлиги ҳамда қўшимча ҳужжатларнинг талаб этилмаслиги каби бир қатор янгиликлар жорий этилиши режалаштирилган.

“Сўнгги вақтларда ишлаб чиқарилаётган кўплаб автомобиллар мониторлар ҳамда Bluetooth гарнитуралари билан жиҳозланган ҳамда ҳайдовчиларга бир қанча қулайликлар яратилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Амалдаги қонунларда ҳам ҳайдовчиларнинг қулайлиги эътиборга олиниши лозим”,- дейди Адлия вазирлиги маслаҳатчиси Халил Халилов.


Унинг сўзларига кўра Қонун лойиҳасида мобил телефондан қўлни банд қилмаган ҳолда фойдаланишга рухсат берилиши, мониторлардан автомобил ҳаракатланаётган пайтда зарурат бўлганда фойдаланиш, аммо турли клип ва фильмлар кўриш тақиқланади.


Ҳужжатда айтилишича агар ҳайдовчиларнинг ёнида Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID карталари бўлса, улардан ҳайдовчилик гувоҳномалари, автомобилнинг техник ҳужжатлари, суғурта полисларини талаб этиш мумкин эмас.


Лойиҳага кўра Маъмурий жавобгарлик кодексининг жами 5 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, айниқса суғурта полиси муддати ўтганлиги бўйича жарима миқдорлари кескин камайтирилиши кўзда тутилган.


2021 йил 1 декабрига қадар Ички ишлар вазирлиги томонидан лойиҳа интеграция ишлари якунланиб мазкур янгилик амалиётга жорий этилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жарима камайтирилади: ҳайдовчилар кутган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди | Zamon.uz