Жамият

Самарқандда гўзаллик салонида ишлайдиган аёлни маст эркак аёвсиз калтаклади

Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган гўзаллик салонида маст эркак бир аёлни дўппослади. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Самарқандда гўзаллик салонида ишлайдиган аёлни маст эркак аёвсиз калтаклади

 

 

Аниқланишича, жанжал 11 август куни Жомбой туманидаги сартарошхонага ўғилларини олиб келган аёлга фуқаронинг шилқимлик қилиши оқибатида келиб чиққан тортишув сабаб содир бўлган.

 

Шундан сўнг фуқаролар шу ердаги гўзаллик салонига кириб, буюмларни синдириб жанжал кўтарган. Маст эркак хонада қолиб кетган аёлни тутиб олиб, аёвсиз дўппослаган.

 

Зарбалардан ҳушини йўқотган аёл шифохонага олиб борилган.

 

«Деразаларни синдириб, ичкарига 3 йигит кириб келди. Бизни қувиб чиқариб юборди. Опамизни косметолог хонасига олиб бориб, ваҳшийларча калтаклади. Кейинроқ 7—8 нафар эркак келиб, яна катта жанжал бўлиб кетди», — дейди гувоҳлардан бири.

 

Жанжал, тахминан, 1 соатлар давом этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда гўзаллик салонида ишлайдиган аёлни маст эркак аёвсиз калтаклади | Zamon.uz