«Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, «Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.


Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.
Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлиги маълум қилинмоқда.







