Жамият

Автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Сурхондарёлик 23 ёшли фуқаро бундан 2 йил аввал  Россиянинг Ростов-Дон шаҳрига ишлаш учун боради.

Автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

 

Шу йилнинг 29 май куни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида автоҳалокатга учрайди. Оқибатда  оғир тан жароҳати олади. Сўнгра ушбу фуқаро Ростов вилоятининг Батайск шаҳри шифохонасига ётқизилади.

 

У бугун, 19 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган тиббиёт ходими назорати остида Ростов-Дон — Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъсул ходимлари ва  фуқаронинг яқинлари уни кутиб олди.

 

Фуқарони тиббий текширувлардан ўтказиш, даволаш муолажаларини давом эттириш мақсадида тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилгани ҳамда Швейцарияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди | Zamon.uz