Жамият

Жорий йилнинг 6 ойида “тез ёрдам” хизматига 5 ярим миллионга яқин чақириқ келиб тушди

Сир эмас, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида тиббиёт ходимлари чинакам саломатлик посбонлари сифатида коронавирус инфекциясига чалинган минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтишида катта жонбозлик кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 6 ойида “тез ёрдам” хизматига 5 ярим миллионга яқин чақириқ келиб тушди

Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, уларни ушбу хавфли касалликдан ҳимоя қилишда тез тиббий ёрдам хизмат бригадаларининг ўрни беқиёс. Буни эса ушбу хизматга келиб тушаётган чақирувлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг олти ойи давомида юртимиз аҳолиси томонидан “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 5 миллион 412 минг 806 тани ташкил этди.

Энг кўп мурожаат Фарғона (701 838 та) ва Андижон вилояти (638 640 та) ҳамда Тошкент шаҳри(514 409)да қайд этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган йилнинг айни шу даврида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига 5 миллион 362 минг 524 та чақириқ келиб тушган эди.

Шунингдек, жорий йил июль ойида республика бўйича “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 1 миллион 343 минг 666 тани ташкил этиб, энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда пойтахтда қайд этилди.

Қолаверса, июль ойида 28 минг 48 та мурожаат “тез ёрдам” ходимлари томонидан натижасиз чақириқлар, деб баҳоланди. Бу “103” хизматига ёлғон чақириқ, улар келишини кутмай йўловчи транспортда олиб кетилгани, манзил топилмагани, тез тиббий ёрдам рад этилган каби қатор вазиятлар билан боғлиқ.

Эътиборлиси, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида жорий йил “103” хизматига ёлғон қўнғироқлар келиши бироз камайишига ҳам эришилди. Жумладан, 2021 йилнинг иккинчи чорагида “тез ёрдам”га 2907 та ёлғон чақириқ келиб тушиб, бу рақам ўтган йилнинг айни шу даврида 4658 тани ташкил қилган эди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жорий йилнинг 6 ойида “тез ёрдам” хизматига 5 ярим миллионга яқин чақириқ келиб тушди | Zamon.uz