Омбудсман вакили ёрдамида нурободлик аёл уйли бўлди
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакиллиги. Ёрдамга муҳтож, узоқ муддатдан бери муаммоси ҳал бўлмаган фуқаролар умид илинжи ила ушбу ташкилот эшигини қоқади.


Ҳаётнинг турфа синовлари нурободлик А.С.ни ҳам четлаб ўтмади. У турмуш ўртоғидан айрилганидан сўнг, фарзанди билан ота уйига қайтиб боради. Аммо ота уйнинг ҳам ўз эгалари бор. Шу боис она-болани уй-жой муаммоси қийнарди. А.С. ушбу масалада ёрдам сўраб, кўплаб ташкилотларга мурожаат қилади. Бироқ унинг ҳаракатлари бемасар кетади.
Таниш-билишларининг маслаҳати билан у Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига мурожаат қилади. И.Тўхтасинов Нуробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда боқувчисиз аёлнинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижасида у арзон уй-жой билан таъминланди. Ёлғиз онанинг жорий йил якунига қадар янги уй-жойга кўчиб ўтиши белгиланди.
Мафтуна Режаббоева







