Жамият

Ўзбекистонда «Халқаро ҳожатхона саммити» бўлиб ўтиши кутилмоқда

Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари билан Сингапурда жойлашган World Toilet Organization (Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти) бош котиби ва асосчиси Жек Лим ҳамда Халқаро лойиҳалар бошқарувчиси Сарика Салужа ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда «Халқаро ҳожатхона саммити» бўлиб ўтиши кутилмоқда

 

 

Маълум қилинишича, учрашувда маҳаллий аҳоли ва туристларга қулай санитария-гигиена шароитларини яратиш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича вазирлик томонидан яна бир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётгани, унинг натижасида мамлакатдаги барча туристлар ташриф буюрадиган объектларнинг 2022 йил якунига қадар тўлиқ замонавий санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланиши кутилаётгани айтилган.

 

Учрашув якунида вазирлик масъуллари томонидан мазкур ташкилот етакчи экспертлари соҳа бўйича тегишли фикрлар алмашиш ҳамда ташкилотнинг 2021 йилдаги халқаро саммитини ўтказиши масаласини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатга таклиф қилинган.

 

Маълумот учун, World Toilet Organization 2001 йилнинг 17 ноябрида Сингапурда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб тозалик ва санитария нормаларини ишлаб чиқиш, ҳожатхоналар учун талаблар, янги технологиялар татбиқ этиш, уларнинг жамият саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Кўплаб мамлакатларда миллий лойиҳаларни шакллантириш, жамиятда ҳожатхона мавзусига бўлган эътиборсизликка қарши курашиш ва миллий дастурларни хорижда тарғиб қилиш ушбу нуфузли ташкилотнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистондаги салкам 1300 та мактабда ҳожатхона, қарийб 3 мингтасида ошхона йўқлиги маълум қилинганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда «Халқаро ҳожатхона саммити» бўлиб ўтиши кутилмоқда | Zamon.uz