Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яна бир автомобиль — ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.


Маълум бўлишича, воқеа жойига Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 1 та бўлинма соат 20:35 да етиб бориб, тахминан, соат 20:41 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Ёнғин оқибатида Lacetti русумли автомобиль зарар кўрган.

«Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасидан ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, автомобиль эгаси ва унга кўмаклашган кишилар ёнғин ҳақида тезда хабар бермай, воқеа жойига келиб қолган водовоздан фойдаланиб, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Ва ёнғиннинг кучайиб кетишига сабабчи бўлган.







