Туркияда ўзбекистонлик аёл саратондан вафот этгани ростми?
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистонлик Ю.Раҳматиллаева саратон касаллигидан вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалганди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқдаги паспорт фотосурати 1985 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган Ўзбекистон фуқароси Юлдуз Раҳматиллаевага тегишли бўлиб, у Истанбул шаҳрининг Бағжилар Давлат шифохонасида саратондан вафот этгани тўғрисида хабар тарқалган.
Миграция агентлиги берган маълумотга кўра, Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида Туркияда вафот этган аёл Ўзбекистон фуқароси эмаслиги ва у томонидан ишлатилган Ю.Рахматиллаевага тегишли бўлган эски турдаги нобиометрик фуқаролик паспортидаги фотосурат қалбакилаштирилгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, паспортнинг асл эгаси айни вақтда Ўзбекистонда ва соғ-саломат. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







