Жамият

“Ортимда қолгин болам!” Ота-онанинг фарзандига қилган ўтинчи

Ҳар бир инсон фарзандли бўлар экан, унинг камолини, келажагини, тўй-у тантаналарини орзулайди ва бундан завқ олади. Жигарининг бир парчасини йўқотиш тугул, ҳатто бармоғига зирапча кириши ҳақида ўйлашни истамайди.

“Ортимда қолгин болам!” Ота-онанинг фарзандига қилган ўтинчи

Бахтсиз ҳодиса қурбон бўлган 1 ёшли болакайнинг онаси ҳам шундай завқли орзулар оғушида яшаётган бир вақтда дилбандидан ажралиши ҳақида ўйламаганди. Афсуски, тақдир экан...

Қарши шаҳрида эндигина юришни ўрганаётган болакай автоҳалокат қурбони бўлди. Она фарзандини ерга қўйган, лекин болакайнинг қувноқ қиқирлашлари оила аъзолари қулоғида ҳануз жарангламоқда. Қачонлардир болакайга шодлик улашган аравача бугун жудоликка учраган яқинлар учун мудхиш кунни эслатади. Норасида гўдак ҳайдовчи эҳтиётсизлиги сабаб қурбон бўлди. Оддий эътиборсизлик оқибатида бегуноҳ гўдакнинг тақдирига қора чизиқ тортилди.  Ҳайдовчи эса бир умрлик виждон азобига йўлиқди.

Фарзандидан айрилган муштипар онанинг изтироблари, армон ва ўкинчлари ёлғиз ўзигагина аён.  

— Ўглим болалар бўтқаси ерди. Ўша куни кўчага шуни сотиб олиш учун чиққандик. Бахтсиз ҳодиса туфайли боламдан айрилдим. Болажоним... Фарзандимни қабрга қўйганимга бир ҳафтадан ўтди, — дейди вафот этган болакайнинг онаси.

Фалокатдан бир неча дақиқа аввал она-бола оқшом салқинида дўкондан қайтаётган бўлган. Aвтоҳалокатга пиёдалар йўлаги “гувоҳ бўлди”. Мана тўққиз кундирки онанинг на кунида, на тунида ҳаловат бор. Фарзандининг кийимларини ҳидлай-ҳидлай кўзига бир дам уйқу илинади. Тушларида уни кўради. Аммо уйғонгач яна изтироб онанини чўлғаб олади.

— Эндигина эмаклайдиган бўлганди. Кўтарсам соқолимга ёпишарди. Деворларни ушлаб, юришга ҳаракат қилаётганди,  — дейди болакайнинг бобоси кўз ёшларини яширишга уриниб.

Бувисининг ҳам юраги тилка-пора бўлган. Келинини қайси сўз билан овутмасин, бари бефойда.  

Бахтсиз ҳодиса сабабчиси бўлган, 20 ёшли тажрибасиз ҳайдовчи ҳам бўлиб ўтган воқеадан афсусда. Унинг тезлик оширишига кўрсатган баҳонаси — оиласида юз берган муаммо (ҳайдовчи оиласида бўлган муаммо сабаб ҳаракат тезлигини оширганини рўкач қилмоқда). У қилган ишидан пушаймон. Лекин, ёлвориб сўралаётган узрлар ота-онаси кўзини қувонтириб юрган болакайни улар бағрига қайтаролмайди.

Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Фарзанд доғида куяётган она қарийб бир ҳафта ҳар эшикка бош уриб, адолат талаб қилади. Aйбдорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ҳайдовчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бир дақиқа икки умр ва икки оила тақдирини ҳал қилди. Сониялардан ютиш истаги ёш ҳайдовчи учун йилларга тушди. Ҳозир ҳар икки оиланинг дарди ўзи учун улкан. Ҳайдовчи жазосини ўтаб, оиласи бағрига қайтади. Аммо ҳалок бўлган гўдакчи? Бу мудҳиш воқеа бегуноҳ болакайнинг оила аъзолари ҳаётида чуқур бўшлиқ қолдиради.

Мафтуна Режаббоева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Ортимда қолгин болам!” Ота-онанинг фарзандига қилган ўтинчи | Zamon.uz