Жамият

Отабек Маҳкамов саломатлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди

Таниқли журналист 1 ойдан бери оғир бетоблигини тасдиқлади.

Отабек Маҳкамов саломатлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди

 

Ижтимоий тармоқларда таниқли журналист, ҳуқуқшунос, актёр  Отабек Маҳкамов хасталикка чалингани ва ҳозирда оғир аҳволда экани ҳақида хабарлар тарқалди. Америкада яшаб ижод қилаётган серқирра ижодкор борасидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири у билан боғланди.    

               

О.Маҳкамов шифохонада бўлишига қарамай мулоқот қилишдан бош тортмади.


«Афсуски, кеча Нью-Йорк госпиталида иккинчи операциядан кейин кечки пайт операция қилинган жой қонаб кетиб, ўн шкалали оғриқдан, айнан, охирги даражадагиси бошланди. Врачлар оғриқни тўхтатиш учун уч маротаба морфин қилишди, лекин оғриқ умуман тўхтамади», – дейди О.Маҳкамов. 


Журналист мамлакатимиздаги тиббиёт соҳасига ҳам бефарқ эмаслигини таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда коррупцияни тубдан йўқ қилиш кераклиги ҳақидаги фикрининг бежиз эмаслигини очиқлаб берди.


«Агарда мен Ню-Ёркнинг энг яхши госпиталларидан бирида, зўр мутахассислар бор бўлишига қарамасдан, шунақа умуман чидаб бўлмайдиган оғриқлар билан ётган бўлсам, унда, худди шу касалга чалинган ёки бундан баттарига ватандошларим, кўпчилиги дипломини Тошкент тиббиёт академиясидан сотиб олган врачларнинг қўлида нималар қилишаётган экан», – деб ўйлаб қолдим дейди журналист.


«12 йил олдин ўзбекистонлик чаласавод врачларни деб 49 ёшли ойимдан айрилиб қолган эдим.Шунинг учун бу дунёни ўша оғир вазиятда тарк этишим мумкинлигини билиб, ҳеч бўлмаса ўз позициям ва илтимосимни шошилиб, қалтираган қўлларимда хатолар билан ёздим.  Бор гап шу. Бунақа шов-шув кўтарилади деб ўйламаган эдим. Матн хатолари таҳририят томонидан ўзгартирилмаган», – дея таъкидлайди журналист.


Маълумот учун, О. Маҳкамов Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига кирувчи бирорта ҳам даволаш муассасасида муолажа олмагани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Отабек Маҳкамов қандай касаллик билан оғригани ҳақида маълумот бериш ортиқча эканини айтди. Ҳозирги аҳволи ҳам анча оғирлигини таъкидлаб шифокорини алмаштираётганини маълум қилди. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Отабек Маҳкамов саломатлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди | Zamon.uz