Жамият

Президент биз билан! Бундай ислоҳотлар биз учун жуда муҳим

Бугун атрофимизга назар ташлар эканмиз ҳар жабҳада ривожланиш ва янгиланишларга гувоҳ бўламиз. Айниқса, юртбошимизнинг тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлари, тадбиркорлик фаолиятининг аҳоли орасида кенг қулоч ёйишига сабаб бўлмоқда. Ҳақиқий тадбиркор фақат олдинга интилади. У турли тўсиқларни мардонавор енгиб ўтсагина соҳасида муваффақиятга эриша олади.

Президент биз билан! Бундай ислоҳотлар биз учун жуда муҳим

 

 

Биз ҳам салкам 4 йилдан буён “Кегейли қогоз” МЧЖ ташкил этиб, корхонада целлюлоза ишлаб чиқаряпмиз. Лойиҳа қуввати 18 000 тонна, тўғридан-тўғри хорижий сармояси эса 1,8 миллионни ташкил этади. Бизнинг хорижий ҳамкорларимиз Хитой давлати. Ҳозирда корхонамиз 1 тонна маҳсулотни 600 долларга баҳоламоқда.

 

Бир неча кун аввал Президентимизнинг биз тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот қилишини эшитиб беҳад қувондим. Чунки ҳар бир тадбиркорнинг ютуғига яраша, муаммоси ҳам бўлади. Тадбиркорлар эшикма-эшик юриб, сарсон бўладиган даврлар ўтиб кетди. Биз фақат олға интилишимиз керак. Чунки яратилган шароит ва имкониятлар етарлича.   

Бугунги кунда бизнесни молиялаштириш ва бизнес соҳасидаги молиявий-кредит масалалари билан боғлиқ вазият ҳеч бир тадбиркорни  четлаб ўтмайди. Шунинг учун бундай ислоҳотлар биз учун жуда муҳим. Айниқса, тадбиркорларни керакли ҳажмда энергия билан таъминлаш масъулияти ва жавобгарлиги Энергетика вазирлиги зиммасига юкланиши ҳамда унинг  қонун билан мустаҳкамланиши йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш самародорлигига ижобий тасир этади. Бу эса ўз-ўзидан импорт —экспорт ҳажмининг ортишига сабаб бўлади.

Шунингдек, хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божи ставкаларини пасайтириш эса, асосан импорт билан шуғулланаётган тадбиркорларга бериладиган катта имкониятлардан бири.

Президентимиз таъкидлаганидек, тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган ҳар қандай текшириш, мониторинг ва назорат тадбирларида адолат мезонлари ва қонун устуворлигининг таъминланиши  келгусида тадбиркорлик фаолиятининг янада пухта ўйланган қонунлар билан мустаҳкамланишидан дарак беради.

Малакали тадбиркор сифатида шуни айта оламанки,  биз келажакда юртбошимиз томонидан берилган бундай имкониятларни муносиб баҳолаб, халқ фаровонлиги йўлида янада кўпроқ меҳнат қилиб, турмушимизнинг молиявий аҳволини яхшилашда раҳбарларга елкадош бўлишга ҳаракат қиламиз.

 

Раҳимжан Қутлимуратов,

«КEГEЙЛИ қогоз» МЧЖ директор ўринбосари

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Президент биз билан! Бундай ислоҳотлар биз учун жуда муҳим | Zamon.uz