Президент: бундан буён тадбиркорларнинг ҳам ўз орден ва медаллари бўлади
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари ҳалол тадбиркор, интизомли солиқ тўловчилар сафини кенгайтириш долзарб вазифа экани, бу яширин иқтисодиётга қарши курашнинг энг мақбул йўли бўлиши ҳақида сўз юритди.


– Жорий йилдан бошлаб иш ўрни яратишда, инновацияларни жорий қилишда, солиқларни ўз вақтида тўлашда, экспорт қилишда, етук мутахассислар тайёрлашда барчамизга намуна бўладиган бизнес вакиллари ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.
Бундай тадбиркорларимизни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун, алоҳида давлат мукофотларини ҳам таъсис этамиз. Бундан буён тадбиркорларнинг ҳам ўз орден ва медаллари бўлади.







