Тошкент вилоятида қуввати 240 MVt бўлган иссиқлик станцияси қурилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 MVt бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор имзоланган эди.


Мазкур қарорга асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг „Сенгиз Энержи“ (инвестор),"Сенерго” (лойиҳа компанияси) компанияси ўртасида инвестиция битими имзоланган.
Ҳозирда ИEСнинг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа 150 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб этган ҳолда барпо этилади.
Мазкур ИEС ишга туширилгандан сўнг, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Сенгиз Энержи” ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида ишзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади.
Қибрай туманида 3,7 гектар ер майдонида қурилаётган мазкур янги иссиқлик электр станцияси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.







