Ўғри бегона эмас, хонадон эгасининг жияни бўлиб чиқди
“102” навбатчилик қисмига пойтахтимизнинг Учтепа тумани 4-тор Фақирий кўчасидаги хонадонлардан бирида ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушади.


Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, тергов бошқармаси ҳамда жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган махсус тадбирлар натижасида қизиқ бир ҳолат аниқланди: бир хонадонда икки маротаба ўғирлик содир этган шахс шу уйда яшовчи киши бўлиб чиқди.
Ўғирликни шу хонадонда яшовчи Мурод (номи ўзгартирилган) исмли шахс, яъни хонадон эгасининг жияни қилгани аниқланди. Ҳозирги кунда Муродга нисбатан Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Муножат Валиева







