«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди
Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзод Нарматов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Норматов Беҳзод Раҳматиллаевич «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Беҳзод Норматов «Андижоннефт» АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
У компанияни 2019 йил июль ойидан буён бошқариб келаётган Улуғбек Саидов ўрнига раҳбар этиб тайинланди.
Бундан аввалроқ, Энергетика вазири ўринбосари ишдан олингани ҳақида хабар бергандик.







