Якшанба куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатилди
Якшанба куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатилди.


2021 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг электрон базаларида техник профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизимлари ишламайди.
Шу сабабли, 22 август (якшанба) куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатиб турилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маълумотларни янги серверга кўчириш муносабати билан жорий йил 21-август соат 21:00 дан 23-август соат 08:00 гача айрим электрон солиқ хизматлрида узилишлар кузатилиши ҳақида хабар берилганди.







