Жамият

Истиқлол бизга 8 қизнинг гўзал иқболини туҳфа этди!

Аёл киши учун дала ишлари, фермерликни юритиш ҳазилакам иш эмас.

Истиқлол бизга 8 қизнинг гўзал иқболини туҳфа этди!

Болалик чоғларимда отам билан бирга далага чиқиб, ёнларида ўтириб тракторни бошқаришни ва шу каби жараёнларни қизиқиш билан кузатиб ўтирардим. Вояга етгач, секин–аста ўзим ҳам мустақил равишда баҳайбат машиналарни бошқаришни бошладим. Аввалига тракторда, кейин эса ғалла ва пахта йиғиш комбайнларида дала ишларини қилардим. Ўша давр қарашларига кўра, бу ўзбек аёли учун кутилмаган ҳодиса эди. Жамиятдаги инсонларнинг фикрларича, аёл киши фақат уйда, хўжалик ишлари ва фарзанд тарбияси билан шуғулланиши лозим эди. Аммо мен буларга эътибор қилмадим. Фақат олдинга интилдим. Меҳнатларим кун келиб қадр топишига ишонардим. Олдимга қўйган мақсадимга эришиш учун астойдил ҳаракат қилдим, интилдим. 

Ўтган умримга шукроналар келтираман. Тангри менга елкадош турмуш ўртоқ ва солиҳа фарзандлар ато этди. Балки кимлардир бу сонни айтсам, ваҳимага тушар, аммо рости ҳам саккиз нафар қизни тарбиялашнинг ўзи осон иш эмас. Бир аёл, ҳам она, ҳам рафиқа ва яна фермерлик ишларини юритиши шунчаки ўзи-ўзидан бўлиб қолмайдиган ҳолатдир. Бу ўринда қанчадан-қанча машаққатлар, сабр-тоқат ва матонат талаб этилади. Аёл сифатида нафақат давлат ишини адо этишимга, балки қизларимизнинг тарбияси билан шуғулланишим ғоятда зарур эди. Уларга болалигим ҳақида кўп гапираман. Бизнинг болалик чоғларимизда ёшлар учун яратилаётган ҳозирги шарт-шароитлар қайда эди, дейсиз?! Қиз болаларнинг кўча хатлаб чиқиб, орзу-умидлари йўлида интилишларини оёқ-ости қилишга уринувчилар кўп эди. Аммо мен буларга эътибор қилмадим, шундай кимсаларга аёл зотининг қўлидан кўп ишлар келишини исботлашга интилдим. Албатта бу жараёнларда атрофимда ҳар хил турдаги эркаклар, ишчилар бўлган. Мен ўзимни, ўз аёллик шаънимни ҳамма нарсадан юқори қўйиб, мағрурона елиб-югурганман. Шунинг учун, мени барча ҳурмат қилди, эъзозлади. Бу гапларни фарзандаримга ўрнак бўлсин, хулоса қилсин деб, кўп гапириб бераман. Уларни ўзим каби болалигидан меҳнат қилишга ўргатдим. “Олма пиш – оғзимга туш!” нақлидан йироқ юришга ундадим. Инсон ҳаётида не эзгу тилакларни орзу қилса, шунга эришишини тушунтирдим. Ҳаётда энг муҳими турмуш ўртоғим билан фақат ва фақат ҳалол меҳнат қилдик. Болаларимизга ҳалол луқма едирдик. 

Ўғлим йўқ, дея нолиганларни ёқтирмайман. Қиз ҳам, ўғил ҳам фарзанд. Мустақиллик шарофати билан, қизларимиз турли соҳаларда мувафаққиятларга эришмоқда. Ўз навбати билан ҳаммаси олий ўқув юртларида таҳсил олишди, олишмоқда. 

Шоира қизим қишлоқ хўжалиги соҳасида зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш бўйича билаборатория мутахассиси. Бундан ташқари, кўп ҳунарларни эгаллаган. 

Дилдора қизим гарчи олийгоҳнинг тарих йўналишини тамомлаган бўлса-да, спортга қизиқиши баланд. Ўқувчилик чоғларидан спортнинг волейбол тури билан шуғулланиб, республика миқёсидаги турнир ва мусобақаларда иштирок этган, совринли ўринларни қўлга киритган.

 Кейинги қизим Гулноза эса отасининг изидан борди. Ёзувчи ва таржимон. Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, “Ижод” фондидан “Кутаётган аёл” номли ҳикоялар тўплами ва яна бир нечта китоблар муаллифидир. 2021 йилда Филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилди. 

Тўртинчи қизим Зулхумор санъаткор сифатида танилди. Барчамизни шод айлаб, 2013 йилда “Ниҳол” Давлат мукофоти, 2020 йилда “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди. Мақом қўшиқларни маромига етказиб куйлайди.

Кенжа қизларим ҳам ҳудди опалари каби тиниб-тинчишмайди, барчаси бирин-кетин олий маълумотли бўлишмоқда. Энг кичкина қизим Муқаддас Мамарасулова 2021 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Бир нечта китоблари Ўзбекистонда ва хорижда чоп этилган. 

Қизларимиз ҳали ҳаётда кўп муваффақиятларга эришишларига ишончим комил. Қизларимнинг тўрт нафари уйли-жойли бўлишди. Ҳаммаси келин бўлиб борган жойларида бахтли-соадатли турмуш кечиришмоқда. Куёвларимни ўз ўғлимдек кўраман. Ҳаммаси жамиятда ўз ўрнига эга, юртимиз равнақига нафи тегаётган инсонлар. Куёвларимиз ҳам олий маълумотли, ишларини йўлга қўйиб олишган. Ҳозирда 13 та невараларимиз бор. Қизларим – менинг бахтим. Уларнинг борига шукр.

 

Зулайҳо Сатторова,

Жиззах вилояти Зарбдор туманидaн. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.