Жамият

Мобил иловада электрон хизматлар сони 100 тага етказилади

Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юридик ва жисмоний шахсларга 260 турдан ортиқ электрон кўринишдаги давлат хизматлари тақдим этиб келинмоқда. Уларнинг 143 таси (55 фоизи) бепул кўрсатилса, 131 тасидан (50 фоизи) фойдаланишда ЭРИ талаб қилинмайди. Хизматларнинг 190 дан ортиғи (73 фоизи) тадбиркорлар учун мўлжалланган.

Мобил иловада электрон хизматлар сони 100 тага етказилади

Маълумки, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан 18 турдаги (судланганлик, манзил маълумотнома, солиқдан қарзи бор-йўқлиги, наркология ёки руҳий касалликлар диспансерида туриши ва бошқалар) маълумот/маълумотномаларни талаб қилиш амалиётидан воз кечилди.

Бунда, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан маълумотлар мустақил равишда Ягона портал модули орқали олинади. Мазкур амалиётнинг жорий қилиниши ортидан дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ аҳолининг ўртача бир ойда 1,3 млрд.сўм (йилига 15,6 млрд.сўм) маблағи тежалишига эришилади.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларидан қўшимча равишда яна 16 турдаги турли хил маълумотномаларнинг сўралиши ҳам тақиқланди. Мазкур имкониятларни яратиш мақсадида бугунги кунда тегишли ташкилий-техник ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йил Ягона порталнинг мобил иловаси ишга туширилган бўлиб, аҳолига ушбу илова орқали 40 дан ортиқ электрон хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда мобил абонентлар сони 27 миллиондан ошган. Бу – улар мобил интернетга «кира олади» дегани. Шуни ҳисобга олиб, эндиликда ЙИДХПнинг мобил иловасини ривожлантириб, унга янада кўпроқ хизматларни жорий қилишимиз лозим. Ушбу масалага Президентимиз ҳам алоҳида тўхталиб, йил якунига қадар мобил иловада электрон хизматлар сонини 100 тага етказиш бўйича топшириқ бердилар.

Ҳозирда 60 дан ортиқ хизматдан иборат рўйхат шакллантирилиб, уларни жорий қилиш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилган. Йил якунига қадар ушбу хизматлар босқичма-босқич жорий қилинади ҳамда фуқароларимизга ишдами, кўчадами, хуллас, истаган жойларида ва вақтларида 100 дан ортиқ электрон хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ saylov-2021 мобил иловаси яратилгани MIB.UZ мобил иловасининг ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Мобил иловада электрон хизматлар сони 100 тага етказилади | Zamon.uz