Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион доза вакцина келтирилди
Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан яна 3 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:
•27 мартда — 1 миллион доза;
•27 апрелда — 1 миллион доза;
•18 майда — 1 миллион доза;
•19 майда — 500 минг доза;
•10 июнда — 1 миллион доза;
•29 июнда — 1 миллион доза;
•30 июнда — 1 миллион доза;
•20 июлда — 1 миллион доза;
•21 июлда — 1 миллион доза;
•5 августда — 1 миллион доза;
•6 августда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
•370 000 дозаси "Спутник V",
•986 480 дозаси AstraZeneca,
•13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
•3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.







