Жамият

Вакцина олмаган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киритиладими?

Сўнгги пайтларда аҳолидан "Вакцина олмаган Ўзбекистон фуқароларига Россия ҳудудига киришга руҳсат бериладими?" каби саволлар келиб тушмоқда. ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда ушбу саволларга жавоб берди.

Вакцина олмаган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киритиладими?

 

 

«Бугунги кунда «COVID-19» инфекциясидан ҳимояланиш учун ҳар бир мамлакат ўз тартиб-қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Бундай тартиб юртимизда ҳам ўрнатилган бўлиб, бу — халқимизни коронавирусдан ҳимоя қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.

 

 Шу маънода, агар турмуш ўртоғингиз ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади.

 

Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари «COVID-19»га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар.

 

 Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.

 

 Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари «Путешествую без COVID-19» номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди».

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Вакцина олмаган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киритиладими? | Zamon.uz