Ўзбекистон

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва ИИВ тизимида Экология полицияси ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади

 

 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган.

 

 Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

 

 Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади. 

 

 Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқинди ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

 

 Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.

 

 Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

 

 «Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта «яшил ҳудуд» ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади», — деди Президент.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар бир туман ва шаҳарда дарахтларни сақлаш бўйича 5 та ишчидан иборат гуруҳлар ташкил этилиши ҳақида хабар бергандик.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"