Жамият

Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди

Тошкент давлат аграр университетида Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтди.

Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди

 

 

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев сўз олиб, номзодни сайлаш тўғрисида маълумот берди. Сенат аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов номзоди илгари сурилиб, яширин овоз бериш жараёнлари ўтказилди.

 

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 нафар депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4та сайлов бюллетени ҳақиқий эмас деб топилди, 9та бюллетендан фойдаланилмади.

 

Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, Тошкент вилояти ҳокими кўпчилик овоз билан Сенат аъзоси этиб сайланди. 

 

Маълумот учун, жорий йил март ойи ўрталарида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб келган Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

 

Д. Ҳидоятов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996-2009 йилларда банк тизимида, 2014 йилгача автосаноат тармоғида фаолият юритган. 2014-2020 йилларда Хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Чилонзор тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди | Zamon.uz