Жамият

Маъмурий қамоқ жазосидан сўнг қарздор ота алимент тўлади

Оила муқаддас қўрғон. Бу қўрғонга дарз кетса, фарзандлар энг кўп азият чекади. Ота-онанинг ажрашиши оқибатида кўпинча бир ёки бир неча фарзанди билан ота уйига қайтган оналар моддий жиҳатдан қийналади. Ноилож, алимент масаласида судга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Лекин алиментчи ота томонидан ўз вақтида тўлов амалга оширилмайди. У ҳақиқий даромадларини яширади. Ишсизлигини баҳона қилиб, алимент миқдорини камайтиришга уринади. Аммо норасида боланинг ҳаққини ҳамма ҳам бирдек англайвермайди.

Маъмурий қамоқ жазосидан сўнг қарздор ота алимент тўлади

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят Яккабоғ туманлараро судининг суд буйруғига асосан, тумандаги Қўшчинор МФЙда яшовчи қарздор фуқаро Ф.Б.дан ундирувчи Й.Х. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, моддий шароитини рўкач қилиб, тўлаб беришини ваъда қилиб келган. 

 

Бюро ходимларининг такрор-такрор огоҳлантиришлари фойда бермайди. Оқибатда, 2021 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47/4 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган яъни унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилган. Қамоқдан тегишли хулоса чиқарган Ф.Б. қарздорликни тўлаб беришини айтиб, давлат ижрочисига мурожаат қилади. Қарздор ота йиғилиб қолган 17 миллион сўм алимент пулларини тўлаб берди.  

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маъмурий қамоқ жазосидан сўнг қарздор ота алимент тўлади | Zamon.uz