Жамият

Қашқадарёлик фуқаро танишининг кўзига тўппончадан ўқ узди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида икки дўст ўртасида юзага келган тортишув оқибатида улардан бирига жиддий жароҳат етди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қашқадарёлик фуқаро танишининг кўзига тўппончадан ўқ узди

 

 

Маълум қилинишича, 10 август куни соат 14:00 ларда туманнинг «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи И.Б. исмли шахс таниши В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилишга борган. Чўмилиш давомида икки дўст ўзаро тортишиб қолган ва И.Б. ёнидаги пневматик тўппонча билан сувга тушган В.Ф.нинг кўз соҳасига бир маротаба ўқ отган.

 

Шундан сўнг В.Ф. Қашқадарё вилояти Кўз касалликлари шифохонасига ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганини маълум қилиб, тиббий ёрдам сўраб борган, бироқ ҳолат бўйича ИИБга мурожаат қилмаган.

 

Вилоят Кўз касалликлари шифохонасининг йўлланмаси билан Тошкент шаҳрига келган В.Ф.ни Республика Кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган.

 

Ушбу хабар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган.

 

Бундан аввалроқ, Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган маҳбус bo‘yicha баёнот бергани ҳақида хабар бергандик.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.