Ўзбекистон

Шаҳар ва туман марказларида камида 2тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилади - президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар ва туман марказларида камида 2тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилади - президент

 

 

Давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

 

Мисол учун, Андижон, Пахтаобод ва Марҳамат туманларида 30дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчат экишга тайёр.

 

Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади.

 

Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида «Яшил замин» жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.

 

«Республикадаги 300га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат.

Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилади», дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

 

Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун «сокин ҳудуд»ларни ташкил этиш топширилди. Бунда мазкур боғларнинг камида 60–70 фоизи «яшил ҳудуд» бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.

 

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), «яшил майдон» ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида «яшил майдон»лар ташкил этиш лозим.

 

Бундан аввалроқ, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши ва ИИВ тизимида Экология полицияси ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"