Жамият

Шавкат Мирзиёев: «Ҳудудларда чиқинди масаласи билан вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланади»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича масъулларга йил якунига қадар йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш шартлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев: «Ҳудудларда чиқинди масаласи билан вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланади»

 

 

«Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича И.Боқижонов ва вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этишлари шарт. Мисол учун, Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида хусусий шериклик тизими тўлиқ ўзини оқлаган.

 

Жумладан, ушбу ҳудудларда аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси, ўтган 6 ойда 79 фоиздан 92 фоизга етиб, тушумлар 2 бараварга ошган. Ёки Фарғонада ҳам хусусий шериклар томонидан 7 миллиард сўмлик инвестиция жалб қилиниб, водийда илк бор чиқиндиларни саралаш заводи ишга туширилган.

 

Энди ҳудудларда чиқинди масаласи билан вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланади, сўров ҳам улардан бўлади. Шу боис хусусий шериклик бўйича тендер комиссияларига вилоят ҳокимлари раҳбарлик қилади.

 

Вилоят ҳокимлари И.Боқижонов, Ишметов билан бирга, 1 октябрга қадар хусусий шериклик асосида 30 та, йил якунига қадар яна 24 та лойиҳани бошласин», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Аввалроқ, шаҳар ва туман марказларида камида 2тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилиши ҳақида хабар бергандик.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шавкат Мирзиёев: «Ҳудудларда чиқинди масаласи билан вилоят ҳокимлари шахсан шуғулланади» | Zamon.uz