Афғонистонликлар кечирим сўраган спортчини қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирди
Аввалроқ Нурмуҳамедовнинг афғонистонлик мухлислари спортчидан норози бўлгани ҳақида хабар берилганди. Бу UFC собиқ чемпионининг Афғонистон масаласига эътибор қаратмагани билан боғлиқ эди.

Шундан сўнг, Ҳабиб ўз мухлисларидан кечирим сўраб, вазиятга изоҳ берди.
Ушбу ҳолатдан сўнг, афғонистонликлар кечирим сўраган спортчини қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирди.
Нурмуҳамедовнинг Aфғонистон ҳақидаги пости остида обуначилар “бошингизни баланд тутинг, Ҳабиб, сиз ҳеч қандай ёмонлик қилмадингиз”, “Раҳмат, Ҳабиб", “Кечирим учун раҳмат! Биз сени яхши кўрамиз!”, “Ҳабиб, биз сизни яхши кўрамиз. Мен Aфғонистонданман, ёмон гапирмадингиз, ака. Катта раҳмат!”, дея ёзилган изоҳларни ўқиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳабиб Aфғонистондаги сиёсий вазият ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортгани ва бу мамлакат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтганди.







