Жамият

“Биз текширувчимиз. 25 000 сўмдан пул йиғиб юрибмиз”

Бухорода сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар қўлга олинди.

“Биз текширувчимиз. 25 000 сўмдан пул йиғиб юрибмиз”

 

 

Олот туман Ички ишлар бўлими маълумотларига кўра, шу туманда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига номаълум шахслар ташриф буюриб, дудбуронларини тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини текшириб, ноқонуний пул йиғган. Гарчи улар бирор-бир хизмат кўрсатмаган бўлсалар-да, 49 та ҳолатда 25 000 сўмдан фуқаролардан пул йиғиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Аниқланишича, ушбу жиноятни Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган “Газ ва электрдан махсус назорат” МЧЖ раҳбари Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу фуқаронинг шу каби жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд сохта хизмат давлатчиси ишига қонуний баҳо бергани ҳамда антикоррупция агентлиги сохта ходим бўйича огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"