Жамият

Қалбга муҳрланган битиклар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Қалбга муҳрланган битиклар

 

 

  Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Наққошлик кўчасидаги адиб яшаган хонадонда унинг хотирасига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбир давомида ёзувчи хонадонининг ташқи деворига Ўткир Ҳошимовнинг сурати акс эттирилган берельеф ўрнатилди. Хотира барельефининг тантанали очилишига адиб ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёзувчининг қадрдонлари, ижодкор ёшлар жам бўлди.

 

 

Ўткир Ҳошимов ҳақиқатни, одамларнинг дарду ташвишини ўз асарларида акс эттирар эди. Бугун уни шундай эслашади. Дарҳақиқат, адибнинг ёзиб қолдирган мероси, хусусан, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”и ҳар бир инсоннинг чин маънода “ён дафтари”га айланишга улгурган. Zamon.uz китобдан ўрин олган энг сара қайдларни ёдингизга солади. 

 

Нуқул ўтмишидан нолийдиган одам келажагини барбод қилиши мумкин. Ўз илдизини инкор қилган дарахт қуриб қолади

 

***

Умр ўлчови ёлғиз Оллоҳга, мазмуни эса кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ.

 ***

Ўз кўнглидаги меҳрни ўлдириш одам ўлдиришдан оғирроқ жиноятдир. Негаки ҳар қандай разиллик бемеҳрликдан бошланади.

 

     ***

Аёл — гул. Эркак — боғбон. Сен гулни хор қилсанг, уни ўзга боғбон сийпалайди... Эркак — боғбон. Аёл — гул. Сен боғбонга тикан санчсанг, у ўзга гулни сийпалайди... Икки ўртада сенинг меванг етим қолади. Худо шундан асрасин!

 

      ***

Бола туғдирганларнинг ҳаммаси ҳам Ота бўлавермайди. Бола туққанларнинг ҳаммаси ҳам Она бўлавермайди. Боланинг ҳаммаси ҳам Фарзанд бўлавермайди...

 

      ***

“Ошсиз уй бор, уришсиз уй йўқ” дейдилар. Оилангда жанжал чиқса, энг аввал фарзандларингни ўйлаб иш қил!

 

      ***

Ёмоннинг яхшиси бўлгандан яхшининг ёмони бўл. Ёмондан — ёмонлик юқади. Яхшидан — яхшилик.

 

      ***

Рост гапир. Ростгўй одам жасур бўлади.

 

      ***

Мабодо қачондир мансабдор бўлиб қолсанг, билиб қўй: амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб сендан юз ўгиради!

 

      ***

Ҳеч кимга ёмонлик соғинма. Ҳатто душманингга ёмонлик тиласанг, бир чеккаси ўзингга қайтиб келади. Негаки, олам бус-бутундир.

 

 

Мафтуна Режаббоева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қалбга муҳрланган битиклар | Zamon.uz