Тўрақўрғонда фуқаро яшаш уйида «Наша» етиштираётгани аниқланди
Тўрақўрғонда фуқаро яшаш уйи олдидаги томорқа холислар иштирокида кўздан кечирилганида, экинлар орасида 2 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ эКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи «Наша» ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 август куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбой туманида яшовчи фуқаро хонадонидан гиёҳванд модда топилгани ҳақида хабар берилганди.







