Қишлоқ хўжалиги вазирлигида фермерлар ва деҳқонларнинг шикоятлари тезликда кўриб чиқилади
Фермерлар, деҳқонлар, кластер корхоналари ва кооперациялар ҳамда агросаноат соҳасида фаолият юритувчи бошқа вакилларнинг муаммоларини бевосита аниқлаш ва ечимини топиш, шунингдек, шикоят ва таклифларини ўрганиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Республика штаби иш олиб бормоқда.


Мазкур идоранинг матбуот хизмати хабар беришича,қишлоқ хўжалиги сектори вакилларининг фаолияти билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар келиб чиққан тақдирда, улар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги «ишонч телефонлари» орқали мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатилган:
(71) 206-70-23,
(71) 206-70-24,
(97) 729-92-82,
(97) 539-04-22 (Telegram)
Шунингдек, сўров/шикоят/таклифларни (#муаммо, #шикоятёки #таклиф дея белгилаган ҳолда) shtab@agro.uz электрон почтаси орқали юборилиши ҳам мумкин.
Мурожаатлар тезкор равишда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Вазирлик, шунингдек коррупция ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши кураш бўйича махсус @UzAgroAnticorruptionBot телеграм-ботини ишга туширган бўлиб, агросектор вакиллари коррупцион характерга эга бўлган муаммолар бўйича маълумотларни тақдим этишлари ва тезкор тескари алоқага эга бўлишлари мумкин.
Вазирликнинг ишонч телефони +998 71 206-70-65.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалигида янги хариталар яратилгани ҳамда юртимизда узумчилик кластерлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо МАДУМАРОВА







