Жамият

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги, тезликни ошириши натижасида 21 ёшли бола вафот этди

Қизириқ тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-100 автомобиль йўлининг 69 км.да, 2002 йили туғилган фуқаро А.Пардаев бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомобиль шу йўналишда ўзига қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган, 2000 йил туғилган Велосипедчи- У.Султоновни туртиб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги, тезликни ошириши натижасида 21 ёшли бола вафот этди

 

 

Натижада, велосипедчи У.Султонов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия соҳаси тепа қисми эзилиб йиртилиши, бош тепа суяги синиши, оёқ икки болдир суякларининг майдаланиб очиқ синиши, ўткир ташқи қон қуюлиши каби тан жароҳатлари олиб, Қизириқ туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

Суриштирув жараёнларида “Nexia” русумли 75 K 118 JA автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги, тезликни ошириши, руль бошқарувини йўқотиши натижасида ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини туртиб юбориши оқибатида ЙТҲ содир этилгани аниқланди.

 

Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда "Matiz" ва "Nexia " иштирокида ЙТҲ содир бўгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева тайёрлади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"