Жамият

Нарзулло Обломуродов Экопартиядан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

27 август куни Тошкентда Ўзбекистон Экологик партиясининг III қурултойи бўлиб ўтди. Тадбирда партия томонидан президентликка номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган.

Нарзулло Обломуродов Экопартиядан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

 

 

Қайд этилишича, партия аъзолари Экопартия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовни президентлик сайловига номзод сифатида тасдиқлашди.

 

Бу йил Экологик партия “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида сайловда илк бор қатнашмоқда.

 

Қурултойда делегатлар сайловолди дастури билан таништирилди. Номзоднинг сайловолди дастури бир қатор экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш масалаларига қаратилган.

 

Хусусан, дастурдан “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш қамровини кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган давлат сиёсатини кучайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби вазифалар ўрин олган.

 

Қурултойда делегатлар номзоднинг сайловолди дастурини бир овоздан маъқуллади.

 

Аввалроқ “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига Алишер Қодиров номзоди тасдиқланганди. 26 август куни у ўзининг сайловолди дастурини тақдим этган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Нарзулло Обломуродов Экопартиядан президентликка номзод сифатида тасдиқланди | Zamon.uz