Юк машиналари ЙТҲга учрашига ҳайдовчиларни узатмалар қутисини назорат эта олмасликлари сабаб бўлмоқда
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда юк машинаси билан боғлиқ автоҳалокатлар ҳақидаги хабарлар бир мунча ошган.

Таҳлилларга кўра, кўпинча юк автомашинасини бошқарадиган ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги, етарли малакага эга эмаслиги, юк автомашинасига ортилган юкларни инобатга олмаслиги оқибатида юзага келмоқда. Бундан ташқари, рул бошқарувчида узатмалар қутисини назорат эта олмаганликлари сабаб юқоридан пастга катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини тўхтатиб қолиш имкониятини бажаролмаяпти. Бунинг оқибатида аянчли йўл транспорт ҳодисалари содир этилмоқда.
Биргина мисол, куни кеча Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкен-Термиз” автомобиль йўлининг 996 км.да, 1989 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. “Зил ММЗ45021” русумли юк автомашинасини Самарқанд-Тошкент йўналишининг довон қисмидан пастга ҳаракатланиб кетаётган вақтида узатмалар қутисини бошқаролмай қолади. Рул бошқарувини йўқотиб, пастликка ағдарилиб кетиши оқибатида 25 ёшли йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ГАЗ-53” русумли транспорт воситаси билан боғлиқ автоҳалокат ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева тайёрлади.







