Ўзбекистон

30 август куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилади

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова хабар берди.

30 август куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилади

 

 

Мутахассис вакцина дозалари орасидаги муддат узайиши унинг самарадорлигига таъсир қилмаслигини айтди.

 

“Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партиясини келтириш бўйича бироз кечикиш кузатилмоқда. Айтишим мумкинки, 30 август куни мамлакатимизга “Спутник V” вакцинаси келтирилади. Бундай савол билан кўплаб фуқаролар мурожаат қилмоқда. Ушбу вакцинанинг 1- ва 2-дозалари ўртасида 21 кун оралиғи белгиланган. Эндиликда, 1- ва 2-дозалари ўртасидаги оралиқ узоқ муддатга чўзилгани сабабли вакцинанинг амал қилиш муддати тугади ёки бошқатдан олиш керак, деган гаплар аҳоли орасида кўпайди.

 

Вакцина билан эмланиш оралиғи камида 21 кун деб белгиланган бўлса, 12 ҳафтагача узайтирилиши ҳам зиён келтирмайди. Вакцина олиб келинганидан сўнг, 1-компонент билан эмланган барча фуқароларга 2-компоненти ҳам қилинади”, деган СЭС бўлим бошлиғи.

 

Ҳозирча вакцинанинг навбатдаги партияси қанча дозада келтирилиши аниқ эмас.

 

Август ойининг бошида Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасининг иккинчи компоненти қолмаган, бу ҳолат ушбу вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланганларда қатор савол ва хавотирларни пайдо қилган эди.

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш хавфсизлик талабларига зид.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.