Жамият

Жиззахдаги боғчада 6 ёшли қиз вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси бўлган қизчанинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.

Жиззахдаги боғчада 6 ёшли қиз вафот этди

 

Муносабатда ёзилишича, 2021 йил 30 июнь куни 2015 йилда туғилган 6 ёшли тарбияланувчи Д.Рўзибоева Янгиобод туманидаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилотига яхши ҳолатда келган. Шифокор Г.Насриддинова томонидан тиббий текширувдан ўтказилгандан кейин тарбиячи У.Раҳмонбердиева ва ёрдамчи тарбиячи Г.Ўринбоева тарбияланувчини қабул қилиб олган.

 

Тушликдан сўнг тарбиячилар томонидан болаларга соғломлаштирувчи бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, улар уйқуга ётқизилган. Шу куни соат тахминан 14:30лар атрофида ёрдамчи тарбиячи Г.Ўринбоева томонидан болалар уйқудан уйғотилганда тарбияланувчи Д.Рўзибоева безовталанаётгани ва бурни қонаётгани маълум бўлган. Тарбиячи шу заҳоти тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва бу ҳақда туман мактабгача таълим бўлимига хабар берилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан тарбияланувчи Д.Рўзибоева ўша куни вафот этган.

 

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Д.Рўзибоева вафоти юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиш рад этилган.

 

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида боғча боласи пневмониядан вафот этгани ҳамда Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.