Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ходими тунда ярим-яланғоч юради(ми)?
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокимлигида тасвирга олинган видеолавҳа кескин муҳокама қилинди.


Дастлабки маълумотларга кўра, ҳокимлик биноси тунда «тунги клуб»га айланаркан — кунора маишат, ичкиликбозлик, айрим ходимлар эса хизмат хоналарида тунаб қолишар экан.
Мазкур ҳолат юзасидан "Zamon.uz" Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғланди.
Ходимнинг маълум қилишича, тасвирдаги ярим-яланғоч ходим бир кун аввал вакцина билан эмланган. Иши кўп бўлгани сабабли уйга бормай ишларини ҳокимлик биносида қолиб бажарган. Бироқ, вакцина таъсирида ходимнинг мазаси қочиб, ушбу ҳолат юз берган.
Қайд этилишича, кунора маишат, ичкиликбозлик аввал ҳам кейин ҳам кузатилмагани маълум бўлди.
Муножат Валиева







