Жамият

Сурхондарёда 108 ёшли момога давлат мукофоти топширилди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи 108 ёшли момо президент томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофотни момога вилоят ҳокими Тўра Боболов топширган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати  хабар берди.

Сурхондарёда 108 ёшли момога давлат мукофоти топширилди

 

 

Жорий йил 25 августда Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан бир гуруҳ ёши улуғ инсонлар «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. Улар орасида Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Бирдамлик маҳалласида яшайдиган 108 ёшдаги Зулфин Ғаффорова (Жумаева) ҳам бор.

 

 

Маълум қилинишича, 27 август куни Тўра Боболов онахон хонадонида бўлиб, унга президентнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган ва давлат мукофотини тантанали тарзда топширган. Шундан сўнг Зулфин момо билан дилдан суҳбатлашиб, саломатлиги билан қизиққан. 20 дан ортиқ невара, 14 чевара ва уч эваранинг суюкли момоси бўлган Зулфин Ғаффорова меҳмонларга болалик, ёшлик ва ундан кейинги оғир йиллар ҳақида ўз хотираларини сўзлаб берган. Мустақилликнинг кейинги йилларида кўрсатилаётган эътибор учун давлатимизга чексиз миннатдорлик билдирган.

 

 

Қайд этилишича, шу куни пир-у бадавлат онахонга вилоят ҳокимининг байрам совғалари ҳам топширилган. Табаррук момо Ватанимизга тинчлик, юртимизга ободлик, хонадонларга тўкинлик тилаб, дуо қилган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан 4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сурхондарёда 108 ёшли момога давлат мукофоти топширилди | Zamon.uz