Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев: «Адиблар хиёбонида Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор»

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Кўксарой қароргоҳида юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев: «Адиблар хиёбонида Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор»

 

 

 Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ адиблар ҳақида гапириб ўтди.

 

«Мен “Бобурнома”ни кўп-кўп ўқишга, Бобурнинг ҳаёт йўлини ўрганишга ҳаракат қиламан. Биласизларми, Бобурда умуман ҳаловат бўлмаган. Унинг ҳаёт йўли машаққатлар ва курашларда ўтган, фақат меҳнат қилган. Иброҳим аканинг ҳам ҳаётида ҳаловати бўлмаган, умри меҳнатда ўтган. Ҳозирга адабиёт соҳасидаги барча ёзувчи ва шоирларимиз бу инсонни устоз дейди. Бу инсонга ҳалоллик ва поклик бўйича муносиб бўлишга ҳаракат қилади.
 
Очиқ гап, мен Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов билан дўст эдим. Абдулла Орипов билан Зомин мактабини ташкил қилган эдик. Эркин Воҳидов билан эса кечалари ҳам гаплашардик. Эркин аканинг бир гаплари бўлар эди: агар ўзбек тилининг буюклигини билишни хоҳласанг, Иброҳимжондан сўраш керак, дерди. Севиб гапирардилар. Иброҳим ака адабиётимизнинг ана шундай забардаст намояндаси.
 
Иброҳим акага ўхшаган ҳалол инсонлар бизга ўрнак бўлиши керак. Ҳаётда, меҳнатда, умрда. Битта стол, ручка ва битта хона. Бошқа бирор нарсани бу инсон ўзи учун эп кўрмаган. Мана шундай инсон албатта Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишига лойиқ.
 
Сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларни ўз биноси ҳам йўқ эди, ижарада туришарди, мана, Ватанли бўлишди.
 
Адиблар хиёбони ташкил қилдик. Бу ҳам бежиз эмас. Ўзлигимизни англамоқчи бўлганлар шу хиёбонга келиб кўрсин, нурли бўлиб турган Навоий бобомизга қарасин. Нима учун Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор», деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бундан аввалроқ "Агар ўзбек тилининг бойлигини, чиройини билишни хоҳласангиз, Иброҳим акага мурожаат қилиш керак", дея таъкидлаганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев: «Адиблар хиёбонида Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор» | Zamon.uz